Хабарингиз бор Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 мартидан 15 майига қадар “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси ўтказилмоқда. Бу хақда даракчи.уз мухбири Ойбек Шукуров хабар бермоқда.


Ушбу акция доирасида Тошкентда таълим соҳаси ходимлари учун сайёр қабул ташкил этилди.
“Мазукур сайёр қабулда Адлия вазирлиги ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги, нотариус, ФХДЁ органларидан, судья ва адвокатларни таклиф этганмиз.
Халқ таълими, Олий таълим, Мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётганларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий маслахат бериш мақсадида ушбу сайёр қабул ташкил этилди” – Адлия вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслахатчиси.

Берилган маълумотларга қараганда Акция давомида ўтказилган мониторинглар натижасида:
• Иш ҳақининг белгиланган муддатда тўланмаслиги (2193 та);
• Устамаларнинг тўланмаслиги (2180та);
• Фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаб берилмаслиги (198 та);
• Олис ҳудудларда ишловчи олий маълумотли мутахассисларга бир марталик моддий ёрдам пули ва уй-жойни ижарага олганлик учун компенсация пулларининг тўлаб берилмаслиги (274 та);
• Бирламчи ва даврий тиббий кўрикдан ўтилиши муносабати билан ходимларнинг харажатларини қоплаб бермаслик ҳолатлари (69 880 та);
• Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари (18 та) ва бошқа кўплаб қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, соҳа ходимларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган тадбирлар амалга оширилган.

Мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Ҳудудий адлия органлари томонидан соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг манфаати юзасидан 1342 та тақдимнома, 1755 та огоҳнома, 211 та маъмурий ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда судларга 2379 та 9, 187 млн. сўмлик даъво аризалари киритилган.






