АсосийDunyo

Ўзбекистон Японияда ўтказилаётган Осиё-Тинч океани сув форумида иштирок этмоқда

'Ўзбекистон Японияда ўтказилаётган Осиё-Тинч океани сув форумида иштирок этмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 апрель куни Япониянинг Кумамото шаҳрида Осиё-Тинч океани сув форумининг энг йирик анжумани бўлган Осиё–Тинч океани сув саммити ўз ишини бошлади.

Саммитда Осиё-Тинч океани минтақасининг 49 мамлакатидан Давлат раҳбарлари, ҳукумат раҳбарлари, тегишли вазирлик раҳбарлари, хусусий сектор ва халқаро жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси номидан тадбирда Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.

Маълумот учун: 2004 йилда ташкил қилинган Япония сув форуми Осиё-Тинч океани сув форумининг котибияти функциясини бажариб туради. Унинг вазифалари глобал сув муаммолари соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш, Японияда тўпланган сувдан самарали фойдаланиш билан боғлиқ ноу-хау ва технологиялар билан танишишга кўмаклашиш, шунингдек Япония ва хориждаги сув ресурслари йўналишидаги манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Япония сув форумининг корпоратив аъзолари Япониянинг 85 етакчи компаниясидир. Форум сув хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва бу борадаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун томонларни бирлаштирувчи майдончадир.

С.Умурзаков ўз нутқида Оролбўйи минтақасида иқтисодий вазиятни яхшилаш, аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш ва Орол денгизининг қуриб қолиши билан боғлиқ экологик оқибатларини бартараф этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармасининг амалий фаолияти муҳимлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар