Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими ва фуқаро ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББни маълум қилишича, жорий йилнинг 23 апрел куни тахминан соат 21.00 ларда Бектемир туманида Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ сафдор ходими Н.Ш. билан фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб оғзаки тортишишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган, якуни бўйича қонуний чора кўрилади.






