АсосийDunyo

БМТ Бош котиби Туркия, Россия ва Украина президентлари билан учрашув ўтказади

'БМТ Бош котиби Туркия, Россия ва Украина президентлари билан учрашув ўтказади'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш буни Европага дипломатик сафари доирасида амалга оширади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 25 апрель куни у Анқарага ташриф буюради, 26 апрель куни Москвага учади, у ерда президент Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади, 28 апрель куни эса Киевда бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби  Гутерриш Путин ва Зеленский билан Украинада тинчликка эришишга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтди.

    Бошқа янгиликлар