Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди. Қодировга Мирзиёев томонидан табрик йўлланди ва унга "Пои-Калон" ансамбли расми совға қилинди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
"Пои-Калон" — Бухородаги меъморий ансамбль. Унинг таркибига Чеченистон раҳбари Ахмат Қодировнинг отаси таҳсил олган Мир Араб мадрасаси ҳам киради.
Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистон президентига “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун” миннатдорчилик билдирди.
Видеода расм 3D форматда эканлиги, у олтин ва кумушдан ясалгани айтилади.






