Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, уйидан чиқиб кетган 15 ёшли бола оиласига қайтарилган.
Маълум қилиишича, 21 апрель куни вилоят ИИБ ЖХХ ППХБ 4-отряд сафдор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 28 март куни соат 08:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмай, бедарак йўқолган, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2007 йилда туғилган бола Наманган шаҳридаги «Чорсу деҳқон бозори» ҳудудида юрганлиги аниқланиб, шаҳар прокуратурасига топширилган.






