1

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 57,5 млрд сўм кешбек тўлаб берилди — ДСҚ

ИҚТИСОДИЁТ 25.04.2022, 11:52
Истеъмолчиларга йил бошидан буён 57,5 млрд сўм кешбек тўлаб берилди — ДСҚ

Март ойида истеъмолчилар томонидан йиғилган жами кешбек суммасидан 23 апрель ҳолатига 22,7 млрд сўм тўлаб берилди. Умумий ҳисобда йил бошидан буён эса  57,5 млрд сўм кешбек тўланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Қолган кешбек суммалари қачон тўланади?

Маълум қилинишича, сотувчилар томонидан 1080 та харид чеки бекор қилинганлиги сабабли 260 млн сўм кешбек тўланмайди.  

Тадбиркорлик субектлари томонидан:  

▪️солиқ ҳисоботлари топширилиши;  

▪️ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;

▪️солиқ қарздорлиги камайтирилиши  

инобатга олиниб қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Кешбекка қандай эга бўлиш мумкин?

2022 йил 1 январдан харид чекларини “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид сўммасидан 1% кешбекка эга бўлмоқдалар.

"keshbek" mablag‘lari bank kartasiga qanday o‘tkaziladi?

СОЛИҚ мобил иловасини расмий платформаларда янгилаш:

Play Market – https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile

App Store – https://apps.apple.com/uz/app/soliq/id1518038410

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1