Ижтимоий тармоқлардабир аёл бир гуруҳ аёллар томонидан дўппосланаётгани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Нукусда содир бўлган. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, фуқаро Л.А.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра, Нукус шаҳрида яшовчи Ю.С., Ж.Д., К.А., М.Д. ҳамда Хўжайли туманида яшовчи Б.Г.лар билан ўз ора гап талашиб, ҳар қил уятли сўзлар билан ҳақоратлаган ва бунга чидай олмаган Л.А. С.Ю билан жанжаллашган вақтида аёллар С.Ю.нинг ёнидаги танишлари ушбу жанжалга қўшилиб, Л.А.ни уриб дўппослаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.






