"Андижон полкаси"нинг 100 йиллигига Андижон ҳокимидан антиқа топшириқ...

ЖАМИЯТ 26.04.2022, 14:29
"Андижон полкаси"нинг 100 йиллигига Андижон ҳокимидан антиқа топшириқ...

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов барча андижонликларга ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси ҳар куни "Андижон полкаси"га рақсга тушишни одат тусига айлантириши кераклигини буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Азизхон Махсумов имзолаган хабарномага кўра, "Андижон полкаси" куйи яратилганининг 100 йиллиги "Андижон полкаси" рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан вилоятдаги барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси ҳамкасблари билан ҳар куни "Андижон полкаси"га рақс тушишни одат қилишлари керак. 

25 апрелдан бошлаб вилоятда ўтказиладиган  "Андижон полкаси" ойлиги доирасида челленж ва флешмоблар ташкил этиш орқали оммалаштирилиши лозимлиги таъкидланади.

Вилоят ҳокимлиги мазкур тадбирлар назоратга олинишини маълум қилиб, ўтказилган тадбирлар ҳақида ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 га қадар фотоальбом кўринишида ахборот бериш лозимлигини қўшимча қилади.

«Дарё» манбасига кўра, Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимлик соатида ҳар бир миллат ва ҳудуднинг рақси бўлгани каби андижонликларга хос чапаниликни ўзида мужассам этган «Андижон полкаси» вилоятнинг ташриф қоғози бўлиши кераклигини айтган. Шунингдек, ҳоким ушбу рақсни UNESCO’нинг номоддий маъданий мерос объектлари рўйхатига киритиш борасидаги ҳаракатлар ҳақида ҳам маълумот берган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1