Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур рақс фестивали якунига етди. Бу ҳақда darakchi.uz муҳбири Каримжон Зарипов хабар берди.
Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг.
3-ўринлар 2та жамоага берилди: Сербия "Свети дорди" жамоаси, Миср Араб Республикаси "Таннура" жамоаси;
3-ўрин яккахон ижро бўйича: Россия Кристина Коврова ва Никита Груздев, Испания Нерея Фернандес;
2та жамоа 3-ўрин жамоавий рақс бўйича Қирғизистон Шаттык жамоаси, Туркия “Инегол” халқ рақслари ансамбли;
2-ўрин энг яхши рақс жамоаси: Ўзбекистон давлат филармониясининг “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли, Озарбайжон Фикрат Аминов номидаги Озарбайжон давлат ашула ва рақс ансамбли;
2-ўрин энг яхши саҳналаштирилган рақс: Тожикистон Зебо ансамбли, Ўзбекистон рақс ансамбли;
2-ўрин яккахон йўналишда: Ҳиндистонлик Нитхи Мисра, ўзбекистонлик Феруза Азатова;
1-ўрин энга яхши саҳналаштирилган рақс: Болгария Пирин рақс жамоаси;
1-ўрин яккахон ижро йўналишида 2та жамоа: Қозоғистон Гулнур Кассимбек, Ўзбекистон Шерзод Кенжабоев;
1-ўрин жамоавий йўналишда Тумор ансамбли Ўзбекистон;
Грант при Ўзбекистон Дилноза Ортиқовага топширилди.