"Ливерпуль" клуби жамоа бош мураббийи Юрген Клопп билан амалдаги келишув узайтирилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, клуб Клопп ва унинг мураббийлар штаби билан келишув 2026 йилга қадар имзоланган. У 2015 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда. Бу вақт давомида жамоа билан кўплаб совринларга эга чиқди.






