1

Ўзбекистон Россия автосаноатига эҳтиёт қисмлари сотмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 03.05.2022, 09:42
Ўзбекистон Россия автосаноатига эҳтиёт қисмлари сотмоқда

Ўзбекистон Россияга эҳтиёт қисмлари етказиб беряпти. Бу ҳақда UzAuto бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров маълум қилди.дея ёзмоқда "Замон" нашри

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АвтоВАЗ, ГАЗ ва Stellantis’га ташқи ёритиш мосламалари, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва кузов деталлари сотилмоқда.

Шукуров Тошкент таклифлар учун очиқлигини айтган.

Бундан ташқари, санкциялар туфайли бошқа автозаводлар каби Ўзбекистон  ҳам Россияда автомобиль ишлаб чиқариш майдонларини ёпган. Бунга асосан турли компонентлар етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

Асосан, логистика ва санкциялар туфайли эҳтиёт қисмлари етишмовчилиги кузатиляпти.

Аввалроқ “UzAuto Motors” энг яхши ходимларини тақдирлагани тўғрисида хабар берилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1