1

Давлат солиқ қўмитаси ИҲТТ стандартларини қўллашни бошламоқда

ИҚТИСОДИЁТ 05.05.2022, 20:37
Давлат солиқ қўмитаси ИҲТТ стандартларини қўллашни бошламоқда

Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Давлат солиқ қўмитаси делегацияси расмий ташриф билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Париж шаҳридаги штаб-квартирасида бўлди.

Ташриф давомида солиқ солиш базани камайтириш ва даромадларни солиқдан яширишга қарши курашиш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ҳаракат режаси стандартларини қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ИҲТТ раҳбариятига Ўзбекистон Республикасининг Глобал форумга қўшилиш мақсади ҳақидаги расмий аризаси тақдим этилди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилиги тизимига халқаро стандартларни жорий этиш имконини беради.

Томонлар Ўзбекистоннинг ИҲТТ стандартларига қўшилиш қарори бугунги кунда мамлакатда солиқ маъмуриятчилиги механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлади.

Музокаралар натижасида ИҲТТ стандартларини жорий этиш масалаларида Давлат солиқ қўмитасига ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1