АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" янги ҳафта қандай ҳаво билан бошланишини очиқлади

'"Ўзгидромет" янги ҳафта қандай ҳаво билан бошланишини очиқлади'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 8 май соат 20:00дан – 9 май соат 20:00 га қадар вақт оралиғидаги об-ҳавони башорат қилди.

Унга кўра, мазкур вақт давомида Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19, кундузи 34-36 даража  бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 20-25 даража бўлади.

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража бўлади.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража бўлади.

ТОШКЕНТ, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, ба’зи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража бўлади.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 30-35 даража бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар