Буюк Британия Россия ва Беларусга қарши янги санкциялар жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда инглиз ОАВ хабари асосида Pravda маълумот бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур икки мамлакатга қарши савдога оид янги санкциялар пакетини 1,7 миллиард фунт стерлинг миқдорида эълон қилди.
“Бу Россиянинг Украинага ноқонуний бостириб кириши бошланганидан бери тўлиқ ёки қисман импорт-экспорт санкцияларига дучор бўлган товарларнинг умумий қийматини 4 миллиард фунт стерлингдан ошади”, — дейилади ҳукумат баёнотида.






