Қурғоқчилик, пандемия инқирози ва Украинадаги жанглар глобал очликни кучайтириши билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свенья Шульце.
Унинг таъкидлашича, коронавирус, кучли қурғоқчилик ва Украинадаги можаро туфайли “дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари учдан бирига ошган ҳамда рекорд даражага етган”.
"Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 300 миллион одам очликдан азият чекмоқда ва бу ҳисоб-китоблар доимий равишда юқорига қараб кўтарилмоқда", - дейди вазир.






