Баҳорнинг айни кунларида юртдошларимиз орасида мавсумий аллергик хасталиклар янада авж олган. Ўcимликлaр гул чaнглaри бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Бундан ташқари, орамизда аллергиянинг бошқа турларидан азият чекаётган, бироқ олис манзиллардан пойтахтга келишга имкон топа олмаётган юртдошларимиз ҳам кам эмас.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ана шу ҳолатларни ҳисобга олиб, жорий йил 12 май куни, соат 14:00да онлайн видеомулоқот ташкил этишга қарор қилди.
Ушбу мулоқот давомида аҳоли ўртасида кенг тарқалган аллергик касалликлар ва уларнинг асосий сабаблари, шунингдек даволаш усуллари ҳақида маълумотларлар тақдим этилади.
Энг муҳими, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган соҳага доир барча саволларга малакали аллерголог мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун:
+99878 150-96-49
+99871 214-55-03.