1

Тожикистон ҳам толибларга афғон самолётларини қайтармайди

ДУНЁ 11.05.2022, 11:54
Тожикистон ҳам толибларга афғон самолётларини қайтармайди

"Толибон" ҳокимиятни эгаллагач, Тожикистонга олиб келинган афғон самолётлари толибларга берилмайди. Бу ҳақда АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершайм маълум қилди, бдея ёзмоқда "Замон" нашри. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу масала Вашингтон ва Душанбе томонидан кўриб чиқилмоқда. Аммо режада уларни "Толибон"га қайтариш варианти йўқ.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳам самолёт ва вертолётлар Афғонистонга қайтарилмаслигини маълум қилганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бу қарорни самолёт ва вертолётлар АҚШ мулки эканлиги билан боғлаган.

Турли маълумотларга кўра, Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли 25 самолёт ва вертолётлар мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1