АсосийDunyo

Toyota Шанхайдаги карантин сабабли Япониядаги саккизта заводида иш фаолиятини тўхтатди

'Toyota Шанхайдаги карантин сабабли Япониядаги саккизта заводида иш фаолиятини тўхтатди'ning rasmi

Toyota Motor Corp. Хитойнинг Шанҳай шаҳридаги локдаун оқибатида эҳтиёт қисмларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани туфайли май ойида Япониядаги саккизта заводда 14 та линияни олти кунгача тўхтатади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Toyota май ойи учун ишлаб чиқариш режасини 750 000 та автомобилдан 700 000 тагача қисқартирди.

Заводларда иш 16 майдан 21 майга қадар тўхтатилади.

Март ойида Toyota кучли зилзила туфайли барча заводларини ёпиб қўйган эди, бу ҳам эҳтиёт қисмлар тақчиллигига олиб келди.

Аввалроқ Toyota март ойидаги ишлаб чиқариш режаларини 50 000 та автомобилга, кейин эса апрель учун 150 000 та автомобилга қисқартирган, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг май ва июн ойларидаги мақсадларга нисбатан камайиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

    Бошқа янгиликлар