АсосийJamiyat

Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилмоқда

'Бўстонлиқ туманига сармоя киритишда тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилмоқда'ning rasmi

“Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан киритилган инвестицияга биноан маълум муддатларга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра:

- 300 млн АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

- 3 млн АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;

- 5 млн АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга.

- 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.

“Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси иштирокчилари қуйидаги тўловлардан озод этилади:

- Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);

- тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловлари (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

Импорт бўйича: “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси иштирокчилари товарларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга кечиктириб тўлаши мумкин.

Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни махсус иқтисодий зона иштирокчисига етти кун давомида соддалаштирилган тартибда қоплаб берилади.

Тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси махсус иқтисодий зона иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қоплаб берилади.

Янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан субсидия ажратиб берилади:

Давлат субсидияси йўловчи ташувчи янги дор йўлларини 2023 йил

31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслик шарти билан янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага ажратилади.

Давлат субсидияси бир марта ажратилади ҳамда унинг миқдори ҳар 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмни ташкил қилади.

Янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети  маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми, бунда;

3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 млн сўм;

4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 млн сўмни ташкил қилади.

Шунингдек дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилади:

меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.

Бундан ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 2024 йил 1 январга қадар олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлари белгиланган.

Дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш обектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттрационлари, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аеростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, «буггй cар», фаетонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган “фудтрак” ер усти транспорт воситалари, моторли қайиқ ва квадроцикллар.

 

    Бошқа янгиликлар