1

Қозоғистон шакар экспортини тақиқлади

ДУНЁ 13.05.2022, 12:27
Қозоғистон шакар экспортини тақиқлади

Қозоғистондан шакар маҳсулотлари олиб чиқиш вақтинчалик тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи эълон қилинди, дея ёзмоқда "Замон" нашри. 

Тақиқ ўн кундан кейин кучга киради. Ушбу тартиб 6 ойга жорий этилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига амалдаги қонунчилик тартибида бу қарор тўғрисида Евроосиё иқтисодий комиссиясига хабар бериш топширилган.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда истеъмол қилинадиган шакарнинг 58 фоизи импорт қилинади. Август охирига қадар ЕОИИга кирмайдиган давлатлар мамлакатга ҳеч қандай божсиз 250 минг тонна шакар олиб кириши мумкин.

Аввалроқ Қозоғистон вақтинчалик ғалла ва ун экспортини чеклаб қўйганди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1