1

АОКА раҳбари Туркия Президенти Администрацияси бошқарма бошлиғи билан мулоқот қилди

ДУНЁ 14.05.2022, 09:55
АОКА раҳбари Туркия Президенти Администрацияси бошқарма бошлиғи билан мулоқот қилди

14 май куни Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ОАВ ва ахборот соҳасига масъул идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишдан кўзланган мақсад — туркий давлатлар ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахретдин Алтун билан мулоқот қилди.

Учрашувда турли жабҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган долзарб мавзулар бўйича фикр алмашилган. Хусусан, дезинформацияга қарши курашиш, фейк хабарларни экспертиза қилиш, медиасаводхонлик, ахборот қонунчилигини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1