Концертда бўлаётган воқеалар ҳақида хонанданинг ўзи сўзлаб берди.
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Озода Нурсаидова айни кунларда концерт дастурини мухлисларига ҳавола этмоқда. Сал аввал Darakchi.uz сайти ижодкорлари хонанданинг концерт олди тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумотлар улашган эди. Хусусан, Озода Нурсаидова нашримизга берган интервьюси давомида концертга бир неча кун қолишига қарамасдан блогер Лил Хуррамов билан юзага келган можароларга ойдинлик киритиб ўтганди.
Ноодатий воқеалар билан бошланган концерт кутилмаган ҳолатлар билан давом этмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи маълумот берди. У концертида полга ёғ сепиб кетилганини ҳам таъкидлади.
"Шукрки, ҳаммаси зўр ўтяпти. Меҳр-муҳаббатингиздан жуда ҳам хурсандман",-дейди у сўзининг аввалида.
Шундан сўнг, Нурсаидова концертида юзага келаётган ҳолатлар бўйича сўз очди.
"Албатта, бир-иккита саргузаштлар ҳам бўлиб турибти. Менда ўзи доим шундай бўлади. Ўрганиб қолганман. Полларга сепилган ёғлар... Ҳечқиси йўқ, энг муҳими сизнинг меҳрингиз ",-дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 9 май куни бошланган концерт дастурига бугун якун ясалади.