Аввалроқ, “Декларациялар мулоқоти" халқаро форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий семинарлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бугунги кунда халқаро миқёсда турли хавф-хатар, таҳдидлар авж олган даврда мазкур форум ўта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
"Бугунги тадбир кун тартибига киритилган мавзу қанчалик долзарб эканлиги барчамизга маълум.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўзининг қатор чиқишларида халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътиборини умумбашарий муаммоларни ечишда цивилизациялар, маданиятлар ўртасидаги мулоқот аҳамиятига қаратди. “Хафвсизлик, - дейди Ўзбекистон Раҳбари, - яхлит тушунча, ишноч эса унинг фундаментал асоси”.
Дархақиқат, дунёда вазият шиддат билан ўзгариб бормоқда. Кечаги ўлчамлар бугунги кунга тўғри келмаяпти, аввалги ёндашувлар самарасизлиги аён бўлмоқда. Халқаро зиддиятлар кескинлашмоқда.
Натижада, инсоният илгари тасаввур қилиб бўлмаган ва ўз ҳаракат қамрови ва кўламига биноан трансмиллий тинчлик ва барқарорликка янги ҳавф-хатарлар билан юзма-юз бўлдилар.
Уларга қарши самарали кураш учун, биринчи навбатда, янгиланган ички сиёсат – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, муносиб таълим олиш учун имконият яратиш зарур.
Шу билан, бугунги тобора глобаллашаётган дунёда ҳеч бир муаммо алоҳида давлат томонидан ечила олмайди. Барчамизни безовта қилаётган таҳдидлар халқаро, кўп томонлама, уюшган ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади", - деди Сафоев.
Форум ҳақида қўшимча маълумотларни Darakchi.uz да кузатинг.






