1

Ўзбекистон парламент делегацияси Бокуга ташриф буюрди

СИЁСАТ 16.05.2022, 13:12
Ўзбекистон парламент делегацияси Бокуга ташриф буюрди

Кеча, 15 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Озарбайжонга келди.

Бу ҳақда Озарбайжон Миллий Мажлисининг матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берган.

Ўзбекистон парламент делегациясини Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Миллий Мажлис раисининг биринчи ўринбосари Али Ҳусайнли, Ўзбекистон билан парламентлараро алоқалар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Элдар Ибрагимов, икки давлат элчилари Ҳусайн Гулиев ва Бахром Ашрафхоновлар кутиб олдилар.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси мамлакатда қатор расмий учрашувлар ўтказади ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг учинчи Бош конференциясида иштирок этади.

Ташриф 19 май куни якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1