ЕИ позициясидан қатъи назар Берлин Россия нефтидан воз кечмоқчи

ДУНЁ 16.05.2022, 14:19
ЕИ позициясидан қатъи назар Берлин Россия нефтидан воз кечмоқчи

Германия йил охирига қадар Россия нефти импортидан воз кечади. Шунингдек, ҳозирда муқобил етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказилмоқда. Бу ҳақда zamon.uz  Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб хабар бермоқда. 

Унга кўра, Олаф Шольц ҳукумати Москванинг Украинадаги ҳаракатларига жавоб чоралари сифатида рус "қора олтин"идан воз кечади. Ҳозирда Берлин бошқа етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо айнан қайси давлатлардан нефть сотиб олиниши ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Bloomberg билан суҳбатлашган манбалар Германия ҳукуматининг олти-етти ой ичида логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишига ишонч билдирган.

Агентлик суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, нефть импортини тўхтатиш Евроиттифоқнинг эмбаргосидан қатъий назар амалга оширилади. Европанинг қатор давлатлари Россия нефтидан ҳозир воз кеча олмаслигини айтмоқда. Бу эса ЕИнинг рус "қора олтин"ига эмбарго жорий эта олмаслигига сабаб бўляпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1