АсосийDunyo

"Толибон" Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилмоқчи

'"Толибон" Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилмоқчи'ning rasmi

"Толибон" ҳаракати Афғонистон армиясига режалаштирилган 150 минг кишидан 130 мингдан ортиғи ёллангани маълум қилди. Бу ҳақда "Tolo News" хабар бермоқда. 

Мудофаа вазирлигининг "Толибон" ҳукуматидаги вакили Иноятуллоҳ Ҳаворазмий таъкидлашича, армияни шакллантириш жараёни ҳамон давом этмоқда.  Афғонистон халқи охиригача “хавфсизликни таъминлайдиган, афғон замини ва чегараларини ҳимоя қиладиган мустақил, яхши шаклланган ва фидойи армияни қурмоқчи.

"Толибон" ҳаракати ҳокимиятни эгаллашдан олдин собиқ Афғонистон ҳукуматининг миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари сони 350 мингдан ортиқ эди. Ҳаракат мамлакатда ҳокимият тепасига келганидан сўнг уларнинг кўпчилиги таъқиб ва  қатл туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

    Бошқа янгиликлар