Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Қавали кичик саноат зонасида вилоятда сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қарийб 9 млрд.ни ташкил этган лойиҳа 14 500 кв.м сендвич панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ҳақда ҳокимлик хабар бермоқда.
Корхонада 30 та иш ўрни ҳам яратилган. Ишлаб чиқаришни ҳажми ортиши эвазига иш ўринлари 85 тага етиши режа қилингани айтилади.

Қайд этилишича, куни кеча бўлиб ўтган очилиш маросимида сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этган.


Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов ушбу маҳсулотлар ҳозиргача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидан олиб келиниши кўп вақтни олиши ёки нархни юқорилаб кетишига сабаб бўлганини таъкидлаб, бу каби ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш, банк имтиёзларидан фойдаланган ҳолда халқаро лойиҳаларни ҳам вилоятда кўпайтириш ҳам бюджетга, ҳам аҳолини иш билан таъминлашга замин яратишини айтиб ўтган.






