Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 млрд. АҚШ долларига ёки 61,2 % га ошганини билдириши айтилади.
Ташқи савдо айланмаси – 17,2 млрд. АҚШ доллари.
Экспорт – 7,1 млрд.
- маҳсулотлар – 6,2 млрд.
- хизматлар – 837 млн.
Импорт – 10,1 млрд.
- маҳсулотлар – 9,4 млрд.
- хизматлар – 727 млн.
Салдо – -3 млрд.