КХДР янги ядро синовларига тайёргарликни якунлади. Бу ҳақда Zamon.uz сайти хабар бермоқда.
“Шимолий Кореядаги коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамай, ракета синовларига тайёргарлик кузатилмоқда. Ядро синовларига тайёргарлик тўлиқ якунланган, улар ҳозирда уни ўтказиш вақтини кўриб чиқмоқда”, – дейилади хабарда.
Жанубий Корея парламенти депутатларидан бири Ким Бён Гининг сўзларига кўра, ракета тез орада учирилиши мумкин.
Айрим мутахассислар Жозеф Байденнинг Сеулга ташрифи вақтида ракета синовлари ўтказилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. АҚШ етакчиси 20 май куни Жанубий Кореяга боради.