1

Депутат СССР байроғини Россия давлат байроғи деб тан олишни таклиф қилди

ДУНЁ 20.05.2022, 02:11
Депутат СССР байроғини Россия давлат байроғи деб тан олишни таклиф қилди

Давлат думасининг Қримдан сайланган депутати Михаил Шеремет Россия давлат байроғини ўзгартириш ва Ғалаба байроғини янгиси сифатида тан олишни таклиф қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди. 

“Бугун Ғарб давлатлари ҳақиқатда Ғалаба байроғига уруш эълон қилиб, уни ҳамма жойда тақиқлаб қўйди. Улар бу рамздан қўрқишади, чунки ғалаба қизил байроғи уларга халқимизнинг буюклигини, буюк ғалабамизни эслатади”, — таъкидлади Шеремет. 

Депутат Россиянинг уч рангли ранги билан фахрланишини, бироқ айни дамда Ғалаба байроғини “қайта тикланаётган қудратли давлат”нинг ҳақиқий рамзи деб билишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1