1

Путиннинг балетчи қизи Зеленский билан оила қурди

ДУНЁ 20.05.2022, 08:30
Путиннинг балетчи қизи Зеленский билан оила қурди

Россия Президенти Владимир Путиннинг қизи Екатерина Тихонова Бавария давлат балетининг собиқ бадиий раҳбари Игор Зеленский билан оила қурди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Кирилл Шамалов билан бир неча йил олдин ажрашган 35 ёшли Тихонова сўнгги йилларда ўзининг янги  турмуш ўртоғи билан икки мамлакатда - Россия ва Германияда яшаган. Уларнинг ҳатто қизи ҳам бор.

52 ёшли Игор Зеленский таниқли балет раққоси ҳисобланади. Яқин вақтгача у Бавария давлат балетига режиссорлик қилган ва 2022 йилнинг апрелида, шартнома муддати тугашидан анча олдин истеъфога чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг қизлари Канада "нишонига олинганди". Шунингдек, яна бир қатор рус олигарх ва амалдорларига санкциялар қўллангани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1