1

Ўзбек-қирғиз чегара пунктида "авария" содир бўлди

ЖАМИЯТ 21.05.2022, 18:50
Ўзбек-қирғиз чегара пунктида "авария" содир бўлди

Бугун, 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида ўзбек-қирғиз чегара пунктида йирик автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Қадамжой тумани орқали Ўзбекистон Республикасининг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган, д/р 02 КG 899 РС бўлган трейлер автотранспортининг тормози ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида у Қирғизистон Республикаси "Чечме" чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон Республикаси "Чашма" чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.  

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этган.

"Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1