Тошкентнинг айрим ҳудудлари электр энергиясиз қолди

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 13:22
Тошкентнинг айрим ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг айрим ҳудудларида "севт" ўчгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" матбуот хизмати маълум қилишича, бугун, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги  қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишдан чиқувчи ер остидан ўтган кабелъ тармоғига шикаст этказилиши натижасида авария ҳолатида таъминотда ўчишлар кузатилди.  

Туманнинг Чоштепа кўчасида жойлашган пластмасса цехи ҳудудидан ўтган қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли кабелъ тармоқларини номаълум пудратчи ташкилот туман электр таъминот корхонаси билан келишилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ер қазиш ишлари олиб бориши натижасида ер остидан ўтган юқори кучланишли  кабел тармоқлари узиб юборилган.

Бунинг натижасида, электр энергияси билан таъминланувчи Янгиҳаёт туманидаги  Чоштепа маҳалласи, Янги Чоштепа кўп қаватли ҳамда ерли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлган.  

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" тасарруфидаги Янгиҳаёт туман электр таъминоти корхонаси  юқори кучланишдаги авария ҳолатларини баратараф этиш махсус тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

- Тез фурсатларда носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланишини маълум қиламиз, - дейилади Матбуот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1