Саудиянинг “Flyadeal” авиакомпанияси қироллик тарихида илк бор тўлиқ аёллардан иборат экипаж рейсини ташкил қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Airbus–320” самолёти Ар-Риёд—Жидда йўналиши бўйича ички рейсни амалга оширган. Экипажнинг барча аъзоси, хусусан, учувчилар ва стюардессалар ҳам аёллардан иборат.
“Сўнгги йилларда қиролликда аёлларга катта ҳуқуқ ва имкониятлар берилганидан сўнг, саудиялик аёллар кўплаб соҳаларда, жумладан, авиацияда ҳам ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда”, — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, эндиликда қироллик мавжуд миллий авиаташувчилардан ташқари яна бир авиакомпанияни ишга туширишни ва Ар-Риёдда йирик халқаро аеропорт қуришни режалаштирмоқда.






