АсосийSport

Элдор Шомуродов ва "Рома" бугун Конференциялар лигаси ғолибига айланиши мумкин

'Элдор Шомуродов ва "Рома" бугун Конференциялар лигаси ғолибига айланиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 25 май оқшомида кўҳна қитъада мухлислар эътибори жорий мавсум илк марта ташкил этилган турнир – Конференциялар лигаси финали бўлиб ўтади. 

Унда "Рома" клуби Нидерландиянинг "Фейеноорд"га қарши майдонга тушади. Финал баҳси Албания пойтахти Тиранада ўтказилади. 

Эътиборлиси шундаки, финал баҳсда римликлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам иштирок этади ва ғолиб бўлиш имконияти бор. Баҳс Тошкент вақти билан 23:59да бошланади. 

Конференциялар лигаси. Финал.
"Рома" - "Фейеноорд" 

    Бошқа янгиликлар