1

Aфғонистонда кетма-кет портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

ДУНЁ 26.05.2022, 00:21
Aфғонистонда кетма-кет портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Афғонистонннинг Мозори Шариф шаҳрида кетма-кет портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Aamaj News хабар бермоқда. 

“Иккала портлаш ҳам бир неча дақиқалик интервал билан шаҳарнинг асосан шиа ҳазоралари яшайдиган бешинчи туманида содир бўлди. Манбаларнинг хабар беришича, иккинчи портлаш Картая Ариана шаҳрида содир бўлган, ҳодиса натижасида 10 киши ҳалок бўлган ва жароҳатланган”, — дейилади хабарда. 

Шу вақтнинг ўзида Қобул шаҳридаги “Ҳазрати Закария” масжидида ҳам портлаш юз берган. У ерда ҳам икки киши жароҳат олгани айтилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1