Нур-Султондан Тошкентга кетмоқчи бўлган йўловчининг долларлари "уча олмади"

ДУНЁ 26.05.2022, 15:02
Нур-Султондан Тошкентга кетмоқчи бўлган йўловчининг долларлари "уча олмади"

Қозоғистонда Тошкентга 21,6 минг доллар билан учиб кетмоқчи бўлган йўловчи ушланди, деб хабар бермоқда Zamon.uz интернет нашри.

Хабарга кўра, Нур-Султон-Тошкент рейсида парвозни амалга ошираётган йўловчи ўзи билан 9 миллион тенгени олиб кетмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.

Қоидабузарликка "Әуежай-Астана" божхона бошқармаси ходимлари МХҚ Чегара хизмати ва Аэропорт назорати хизмати билан ҳамкорликда чек қўйилган.

"Фуқаро Д қўл юкини рентген текширувидан ўтказгандан сўнг, йўловчи юк бўлимига чақирилган. Текширув давомида унинг сумкасидан 21 650 АҚШ доллари (9 миллион тенге) топилган. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилди", — дейилади агентлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1