1

Эртага Киночилар уйида "Муҳаббат баҳори" фильми премьера қилинади

МАДАНИЯТ 26.05.2022, 16:41
Эртага Киночилар уйида "Муҳаббат баҳори" фильми премьера қилинади

Эртага 27 май Киночилар уйида соат 18:00 да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Иброҳим Расуловнинг "Муҳаббат баҳори" кинокартинаси премьера қилинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Фильмда икки ижодкор Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ва жамоат арбоби, таниқли шоир Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ҳикоя қилинади.  

Сценарийси муаллифлари Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов, постановкачи режиссёр Иброҳим Расулов, оператор Талъат Мансуров.

Маълумот учун, “Муҳаббат баҳори” фильмининг 14 май куни Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган “Маданият ва маърифат карвони” тадбирлари доирасида махсус намойиши бўлиб ўтган эди.  

— Ушбу фильмни суратга олаётганимда уни биринчи навбатда мактаб ўқувчилари кўриши лозимлигини билардим ва бундан жуда хурсандман. Бу мен учун режиссёр сифатида катта совға бўлди, – деди фильм режиссёри Иброҳим Расулов.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1