Янги Зеландия аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмланади

ДУНЁ 27.05.2022, 21:40
Янги Зеландия аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмланади

Янги Зеландия ҳукумати касалликка чалиниш хавфи юқори бўлганларга вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмланишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

"COVID-19 билан касалланиш хавфи юқори бўлган ёки ушбу инфекциядан жиддий асоратларни бошдан кечириши мумкин бўлган одамлар 2022 йил 1 июлдан бошлаб иккинчи доза олиш ҳуқуқига эга бўлади", - дейди мамлакат коронавирусга қарши кураш вазири Крис Хипкинз.

Қайд этилишича, кекса кишилар, ногиронлик уйлари, иммунитети заиф одамлар эмланиши кераклиги айтилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1