Sevimli

Хитой Россиянинг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудларини ёпди

ДУНЁ 27.05.2022, 22:22
Хитой Россиянинг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудларини ёпди

Хитой Россия авиакомпанияларининг иккита юрисдикцияда рўйхатга олинган Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудларини ёпди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда

Манбаларнинг бирининг сўзларига қараганда, Хитой барча авиакомпаниялардан самолётларга оид электрон маълумотномани шакллантиришни сўраган.

Хитойга учаётган Россия авиаташувчилари маълумотни янгилаган. Аммо Хитой расмийлари Россия авиаташувчиларининг импорт қилинган самолётлари хорижда расман рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлашни сўраган. Авиакомпаниялар бундай ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Шу сабабли, халқаро авиация қонунчилигига мувофиқ, бу самолётларнинг Хитойга киришига рухсат берилмаган.

Шарҳлар