1

Касаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?

САЛОМАТЛИК 29.05.2022, 12:34
Касаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу саволга батафсил маълумот бериш мақсадида Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимовга мурожаат қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, замбуруғларнинг 100 мингдан ортиқ турлари маълум бўлиб, улардан 500 га яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, яъни касаллик пайдо қилади. Замбуруғли касалликлар бемордан ёки касал ҳайвондан одамга (асосан, бемор билан бевосита мулоқотда бўлганда ёки унинг зарарланган буюмларидан фойдаланганда) ўтади.  

Улар ташқи муҳитнинг турли омилларига чидамли, масалан, очиқ сув ҳавзалари, ўрин-кўрпалар, кийим-бош, гилам ҳамда сочларга тушганда, бир неча йилгача касаллик чақириш қобилиятини сақлаб қолади.

Замбуруғларнинг ачитқисимон тури патоген ҳисобланади. Улар (кандида замбуруғлари) табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари, шунингдек, одам, ҳайвон териси ҳамда шиллиқ қаватларда сапрофит ҳолатда яшайди ва фақат муайян шароитларда кандидозлар деб аталувчи ўзига хос касалликни келтириб чиқаради.  

Меъда-ичак хасталиклари, витаминлар мувозанатининг бузилиши, лейкоз касаллиги, антибиотиклар билан тартибсиз даволаниш кандида замбуруғларининг фаолиятини ошириб, касаллик вужудга келишига олиб келади.

Касалликнинг клиник кечишига қараб:

  • шиллиқ қават ва тери кандидози,  
  • кандидозли онихомикоз,
  • паронихомикоз,
  • сурункали генерализациялашган болалар кандидози алоҳида ажратилади.

 

Бунда бемор танасида тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган, усти гардиш билан қопланган доғлар пайдо бўлади. Бармоқлар орасидаги кандидозли эрозия асосан қандолатчилар, идиш-товоқ ювувчилар ва бошқаларда учрайди.  

Жараён 3 ва 4-бармоқлар орасида, тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган ва ўртасида сероз суюклик бўлган эрозия борлиги билан ифодаланади.  

Оғиз шиллиқ қавати кандидози эса ташқаридан кириб келган замбуруғ ҳисобига ривожланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1