АсосийDunyo

Рус элчиси Украинага нисбатан ядро қуроли ишлатилишини рад этди

'Рус элчиси Украинага нисбатан ядро қуроли ишлатилишини рад этди'ning rasmi

Москва Украинадаги ҳарбий можарода ядро қуролидан фойдаланмайди. Бу ҳақда Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Андрей Келин “BBC” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри. 

Унинг айтишича, тактик қуроллар Украинадаги каби можароларда қўлланилмайди. Бу ҳарбий доктринада белгилаб қўйилган. Мамлакат хавфсизлигига таҳдид бўлган тақдирдагина ядро қуроллар ишлатилиши мумкин.  

“Бунинг (ядро қуролларининг) ҳозирги операцияга алоқаси йўқ”, - деган элчи. 


Маълумотларга кўра, Россияда тахминан 2000 га яқин тактик ядро қуроллар мавжуд. Улар нисбатан қисқа масофаларда қўлланилиши мумкин. Ушбу туркумга жанг майдонида ишлатиладиган кичикроқ бомбалар ва ракеталар киради.

    Бошқа янгиликлар