АсосийDunyo

Украина армиясининг кунлик йўқотишлари очиқланди

'Украина армиясининг кунлик йўқотишлари очиқланди'ning rasmi

Украина кунига 60-100 тагача аскар йўқотмоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский Newsmax телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

“Украина шарқидаги вазият оғирлигича қолмоқда. Биз кунига 60-100 тагача аскар йўқотмоқдамиз. 500 га яқин ҳарбий ярадорга айланмоқда”, – деган у.

Унинг қўшимча қилишича, шарқда мудофаа чизиғи ушлаб турилибди, Харьковда эса қарши ҳужумлар амалга оширилмоқда.

Зеленский Киев ҳеч бир ҳудудни Россияга бермаслигини таъкидлаган.

“Биз қайсидир ҳудудни бермоқчи эмасмиз. Чунки, бу бизнинг ҳудуд, бизнинг суверенитет. Аммо айрим ҳудудлар билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Бу масалалар муҳокама қилиниши мумкин”, – деб қайд этган президент.

    Бошқа янгиликлар