1

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 115,9 млрд сўм кешбек тўлаб берилди

ИҚТИСОДИЁТ 01.06.2022, 12:32
Истеъмолчиларга йил бошидан буён 115,9 млрд сўм кешбек тўлаб берилди

Истеъмолчиларга йил бошидан тўланган кешбек 115,9 млрд сўмга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, апрель ойида истеъмолчилар томонидан 61,4 млрд сўм кешбек йиғилгани ва шундан 38,6 млрд сўми тўлаб берилган эди.

Бугун апрель ойи учун истеъмолчиларга яна 3,7 млрд сўм кешбек тўлаб берилди ва мазкур ой учун тўланган кешбек 42,3 млрд сўмга етди.

Шунингдек бугун:

-Январ ойи учун194,4 млн сўм;

-Феврал ойи учун 234,1 млн сўм;

-Март ойи учун 588,4  млн сўм кешбек тўланди.

Йил бошидан тўланган жами сумма 115,9 млрд сўмга етди

Тадбиркорлик субектлари томонидан:  

-солиқ ҳисоботлари топширилиши;  

-ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;

-солиқ қарздорлиги камайтирилиши  

инобатга олиниб қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1