1

Осиё кубоги U-23. Япония ва Саудия Арабистони 1-турни ғалаба билан бошлади

СПОРТ 03.06.2022, 23:36
Осиё кубоги U-23. Япония ва Саудия Арабистони 1-турни ғалаба билан бошлади

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги беллашувлари давом этмоқда. 

Жума кунги баҳслар ҳам ўз якунига етди. "D" гуруҳи иштирокчилари ўзларининг дастлабки тур беллашувларини ўтказишди. 

Унда Саудия Арабистони қўшни Тожикистон ёшларига қарши ўйинда ғалаба қозонди, - 5:0. 

Мазкур гуруҳнинг яна бир иштирокчиси Япония эса БААлик тенгқурларидан устун келди, - 2:1. 

Осиё кубоги U-23. 
D гуруҳи. 1-тур
Саудия Арабистони – Тожикистон – 5:0
Голлар: Ҳамад Ал-Явми 42, Айман Яҳё 45, Асири 70, Ал-Ҳарби 87, Абдулла 90+7.

D гуруҳи. 1-тур 
БАА – Япония – 1:2
Голлар: Ёсир Ҳассан 63 – Юито Сузуки 61, Мао Ҳосоя 76.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1