1

iPhone нархлари ошади

HI-TECH 05.06.2022, 20:01
iPhone нархлари ошади

Apple технологик компанияси iPhone нархи ошишини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, янги смартфонларнинг мутлақо барча моделлари 100 долларга қимматлашади, баъзилари эса ундан ҳам кўпроққа сотилиши мумкин. 

Нархларнинг ошиши нафақат янги iPhone'ларга, балки MacBook, iMac моноблоклари ва бренднинг бошқа маҳсулотлари, жумладан, наушникларга ҳам таъсир қилади.

Маълум бўлишича, нархдаги бундай ўзгариш юқори инфляциядан ташқари, турли эҳтиёт қисмлар, шунингдек, ходимларнинг ўсиб бораётган иш ҳақи билан боғлиқ. Буларнинг барчаси харажатларнинг ошишига олиб келади ва шунинг учун компаниянинг янги маҳсулотлари янада қимматлашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1