АсосийDunyo

Байден ва рафиқаси фавқулодда эвакуация қилинди

'Байден ва рафиқаси фавқулодда эвакуация қилинди'ning rasmi

АҚШнинг Делавэр штатидаги Рехобот-Бич курорт шаҳарчасидаги ҳимояланган ҳаво ҳудудига тасодифан самолёт учиб кетди. Маълум бўлишича, у хусусий ҳаво кемаси бўлиб, президент Жо Байденнинг штатда жойлашган дам олиш уйи устидан чекланган ҳаво ҳудудига тасодифан келиб қолган. Бу етакчи ва унинг хонимининг қисқа муддатга эвакуация қилинишига олиб келди, деган Оқ уй ва Махфий хизмат.

Кейинроқ маълум қилинишича, Байден ва унинг оиласига ҳеч қандай хавф кузатилмаган. Вазият баҳолаб бўлингач, АҚШ раҳбари ва унинг хоними уйларига қайтишган.

Махфий хизмат баёнотида айтилишича, самолёт "хатолик билан хавфсиз ҳудудга айланиб кетган"дан сўнг, чекланган ҳаво ҳудудидан дарҳол чиқарилган. Қайд этилишича, тегишли радиоканалда бўлмаган ва парвоз тартиб-қоидаларига оид кўрсатмаларга амал қилмаган учувчи сўроқ қилинади.

    Бошқа янгиликлар