Ўзбек курашчилари Қозоғистонда ўтган рейтинг турнирида 16 та медалга сазовор бўлди

СПОРТ 06.06.2022, 00:00
Ўзбек курашчилари Қозоғистонда ўтган рейтинг турнирида 16 та медалга сазовор бўлди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича рейтинг мусобақаси ўз якунига етди. Жаҳон ва Олимпиада чемпионларини ўзида жамлаган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, терма жамоа таркибида "классик" курашчи Аброр Атабаев ягона олтин медалга муаллифлик қилган. Бироқ мусобақада Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов каби Олимпиада совриндорларига бу гал бироз омад етишмади. 

Қуйида шоҳсупага кўтарилганлар билан танишинг:

Юнон-рум кураши

Олтин медаль:

-67 кг: Аброр Атабаев;

Бронза медаль

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев;

60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов;

72 кг: Маҳмуд Бахшиллоев;

87 кг: Жалгасбай Бердимуратов;

97 кг: Рустам Ассакалов;

Аёллар кураши

Кумуш медаль:

-50 кг: Жасмина Иммаева;

-55 кг: Шоҳида Аҳмедова;

Бронза медаль:

-53 кг: Актенге Кеунимжаева;

-57 кг: Лайло Собирова;

-65 кг: Ариухан Жумабаева;

Эркин кураш

Кумуш медаль:

-65 кг: Аббос Раҳмонов;

Бронза медаль:

-65 кг: Умиджон Жалолов;

-70 кг: Зафарбек Отахонов;

-97 кг: Магомед Ибрагимов;

-86 кг: Бобур Исломов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1