1

Қачон ун ва буғдой нархлари барқарорлашади?

ИҚТИСОДИЁТ 07.06.2022, 23:12
Қачон ун ва буғдой нархлари барқарорлашади?

Мутахассислар янги буғдой ҳосили йиғиб олинганда ва биржага таклифлар кўпайганда ун ва нон нархлари арзонлашини таъкидлашмоқда.

Маълум бўлишича, ҳозирда буғдой ўрим-йиғими бошланган ва 1 июлдан янги ғалла ҳам биржа савдосига чиқарилади. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бундан аввал мамлакатимизда истеъмол учун чиқарилган уннинг ойлик ҳажми 140 минг тоннани ташкил этган, июнь ойида эса биржа савдоларига жами 170 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилиши кутилмоқда.  

Бошқарув раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хикматулло Тиллабоев қуйидаги маълумотларни қайд этди:                                                                                           

–2020 йилда ўтказилган биржа савдоларига ўртача 6,9 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 10 минг тоннани ташкил қилмоқда. Яъни мамлакатимизда ун заҳиралари етарли бўлганлиги сабабли биржа савдоларига кўпроқ миқдорда ун чиқарилмоқда ва ун бозорларида таклиф даражаси ошмоқда.                                        

1-6 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 1-навли ун бўйича дастлабки биржа савдолари ўтказилди. Бозорни ун маҳсулоти билан тезкор тўлдириш мақсадида 4 июнь шанба кунида ҳам қўшимча биржа савдолари ўтказилган.

Ўтган даврда “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхоналар томонидан биржа савдоларига 45,0 минг тонна 1-навли ун қўйилди ва улардан 43,8 минг тоннаси, яъни 97% сотилди. Биржа савдоларида сотилмаган қолдиқ ун ҳажми 1,2 минг тоннани ташкил қилди.

Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 549,3 минг сўмни ташкил қилди. Бунда эркин ун бозори янги шароитларда ўзининг барқарор мувозанатини изламоқда.

Уннинг очиқ биржа савдоларига ўтказилиши, ун ҳажмлари ва бозордаги таклиф даражасини ошиши натижасида айни пайтда уннинг бир қопи биржадан ташқари бозорларда ўртача 240-260 минг сўм атрофида сотилмоқда.

Шу билан бирга, унни ҳудудлар кесимида харидқилиш қамрови биржада харидорлар сонининг кўпайиши ҳисобига кенгайиб бормоқда. Хусусан ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 2 822 нафардан 4 518 нафаргача кўпайган.

Биржа вакилининг таъкидлашича, 1 июндан шу кунгача Қашқадарё, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудий кесими харидорлари томонидан биржага қўйилган ун маҳсулоти кўпроқ сотиб олинган. Бунинг сабаби ушбу ҳудудларда аҳоли сонининг кўплиги билан белгиланади.  

 Манзура БЕКЖОНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1